«маданият вазири» тегли мақолалар


«Вазир сифатида ижодкорларни мутлақ эркин қўйиш тарафдори эмасман» — Озодбек Назарбеков
9 октябр 2024, 18:02

«Вазир сифатида ижодкорларни мутлақ эркин қўйиш тарафдори эмасман» — Озодбек Назарбеков

Маданият вазири Озодбек Назарбеков интервьюда ижодкорларни мутлақ эркин қўйиш тарафдори эмаслигини айтди. «Ҳар бир ижодкор маънавий қурол. У кимнингдир мақсади йўлида хизмат қилмаслиги керак. Айни дамда тартиб ва чекловлар ҳеч кимнинг ҳуқуқини поймол қилмаслиги шарт», — деди вазир.

«Маломат қилаверсангиз, уйимни сотиб бўлса ҳам, шу пулни бераман». Озодбек Назарбеков — «Овоз» лойиҳасига сарфланган 2 млрд сўм ҳақида
17 август 2024, 12:02

«Маломат қилаверсангиз, уйимни сотиб бўлса ҳам, шу пулни бераман». Озодбек Назарбеков — «Овоз» лойиҳасига сарфланган 2 млрд сўм ҳақида

Маданият вазири Озодбек Назарбеков «Овоз» телелойиҳаси учун давлат бюджетидан ажратилган салкам 2 млрд сўм ҳақида яна фикр билдириб, лойиҳа Ўзбекистон имижига хизмат қилаётганини айтди. «Агар ҳадеб маломат қилаверсаларингиз, шу пулни охири уйимни сотиб бўлса ҳам бераман», — деди у.

«Маданият ва маърифат» телеканали номи ўзгармайдиган бўлди
13 апрель 2023, 14:18

«Маданият ва маърифат» телеканали номи ўзгармайдиган бўлди

«Маданият ва маърифат» телеканали номини «Карвон»га ўзгартириш бўйича президент қарори лойиҳаси жамоатчилик танқидига учраганди. Маданият вазири Озодбек Назарбеков телеканал номида ўзгариш бўлмаслиги, мавжуд лойиҳалар сақлаб қолиниши, моддий-техник база масаласига ечим топилишини маълум қилди.

Сенатор Бахтиёр Сайфуллаев 72 ёшида вафот этди
14 февраль 2023, 10:25

Сенатор Бахтиёр Сайфуллаев 72 ёшида вафот этди

Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси, сенатор Бахтиёр Сайфуллаев 72 ёшида вафот этди. У 2017−2020 йилларда Ўзбекистон маданият вазири лавозимида фаолият юритган.

«Шийпондаги концертимиз аҳолига қизиқ бўлмаяпти». Маданият вазири 15,5 млрд сўмлик юк машиналари ҳақида
11 декабрь 2022, 12:57

«Шийпондаги концертимиз аҳолига қизиқ бўлмаяпти». Маданият вазири 15,5 млрд сўмлик юк машиналари ҳақида

Озодбек Назарбеков Маданият вазирлиги 15,5 млрд сўмга юк машиналари харид қилинганига изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, машиналарни «замонавий кўринишдаги «Халқлар дўстлиги»нинг кичрайтирилган бир саҳнаси» дейиш мумкин. «Қора парда олдида ёки шийпонда туриб, концерт бериш даври ўтди», — деди вазир.

Маданият вазири Озодбек Назарбеков телевидениедаги жонли эфирда коронавирусга қарши эмланди
3 июль 2021, 12:34

Маданият вазири Озодбек Назарбеков телевидениедаги жонли эфирда коронавирусга қарши эмланди

Маданият вазири Озодбек Назарбеков Халқаро пресс-клубнинг сессиясида жонли эфирда коронавирусга қарши эмланди.

29 йил деганда илк бор маданиятга оид қонун ишлаб чиқилди
7 январь 2021, 16:11

29 йил деганда илк бор маданиятга оид қонун ишлаб чиқилди

Сенаторлар маданият соҳасига оид қонунни маъқуллади. Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг таъкидлашича, «Авваллари бу соҳада якдил, унинг ҳамма йўналишларини қамраб олувчи қонун даражасидаги ҳужжат бўлмаган».

Озодбек Назарбеков: Маданият объектларининг бўш турган майдонлари тадбиркорларга берилади
6 январь 2021, 18:11

Озодбек Назарбеков: Маданият объектларининг бўш турган майдонлари тадбиркорларга берилади

Озодбек Назарбеков тадбиркорларга маданият объектларидаги бўш майдонларни беришда ҳокимиятлар билан боғлиқ бюрократик ҳолатлар мавжудлигини қайд этди. Шу боис Маданият вазирлиги Ҳукуматга 2021 йилдан тадбиркорларга маданият марказлари, боғ ва ҳиёбонлар майдонларини ажратиш жараёнларини соддалаштиришга оид қарор лойиҳасини киритгани маълум қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг